Сурияда 16 намойишчи ҳалок бўлди

Суриядаги норозиликлар мартдан буён давом этмоқда.

Ҳомс шаҳрида ҳукумат кучлари томонидан 16 намойишчи отиб ўлдирилди.

Суриялик ҳуқуқ фаолларига кўра, улардан 10 нафари сешанба кунги тўқнашув оқибатида ҳалок бўлганларни дафн қилиш маросими пайти отилган.

20 июлга ўтар кечаси Сурия шарқидаги Албу Камал шаҳрида минглаб одам Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб норозилик намойиши ўтказдилар.

Норозилик намойишлари Суриянинг бошқа шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

Сешанба куни Сурия армияси Ливанга қочиб ўтаётган намойишчилар оқимини тўхтатиш учун чегарага келтирилди.

Хабарларга кўра, март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан буён Сурияда 1500 га яқин норози ўлдирилган.