Бугун Назарбоевнинг ишга чиқиши кутилмоқда

Июл ўрталаридан бери расман дам олишда бўлгани айтилаëтган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 21 июл куни ишга қайтишни режаламоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

19 июл куни Назарбоевнинг¸ расмийлар айтаëтган каби дам олиш эмас¸ балки Германиядаги клиникалардан бирида жарроҳлик амалиëтини бошдан кечиргани маълум бўлди. “Bild” газетасининг ëзишича¸ 10 июл куни Ҳамбургдаги хусусий клиникалардан бирида Назарбоевнинг простата бези операция қилинган.

“Муваффақиятли ўтган операциядан сўнг Қозоғистон президенти касалхонадан чиққан ва Ҳамбургдаги люкс класс меҳмонхоналардан бирида тузалмоқда”¸ деб ëзди немис нашри.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати 71 яшар Назарбоевнинг касалхонага ëтқизилганига оид хабарни инкор қилди.

20 йилдан бери Қозоғистонни бошқариб келаëтган Назарбоев ҳозирда тўртинчи президентлик муддатини ўтамоқда.