АҚШда Афғонистонга берилган ёрдам пули масаласи кўтарилди

АҚШда Афғонистонга берилган ёрдам пуллари исёнчилар ва мамлакатдаги коррупцион гуруҳлар қўлига ўтиб кетган ҳамда бу ҳол назорат қилинмаган бўлиши мумкинлиги бўйича жиддий хавотир билдирилди.

АҚШнинг Афғонистонни тиклаш ишлари учун ажратилган молиявий ёрдамини назорат қилиш бўйича махсус вакили бу маблағлар назорат етарли бўлмагани боис нотўғри мақсадларга йўналтирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳисобот берди.

Ҳисоботда бундай муаммонинг юзага чиқишига Афғонистон расмийларининг коррупцияга оид фактларни бўйича суриштирув юргизмагани сабаб бўлгани тахмин қилинган.

Шунингдек, ҳисоботда Афғонистонга нақд берилган ёрдам пулининг ишлатилишини ўртада турган Америка ширкатлари ҳам етарлича назорат қилмагани айтилган.