Ҳирот назорати афғон кучларига топширилди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳридаги хавфсизлик амалиëтлари учун маъсулият НАТО кучларидан афғон қўшинларига топширилди ва шу билан Ҳирот жорий ҳафта ичида маҳаллий кучлар назоратига ўтган тўртинчи ҳудуд бўлди.

2014 йил охирига бориб Афғонистонни тарк этиши белгиланган НАТО кучлари хавфсизлик учун маъсулиятни бирин-кетин афғон кучларига топширмоқдалар.

Бу жараëн танқидчилари ўтиш босқичининг Афғонистон кучлари салоҳиятига эмас¸ балки сиëсий мотивларга асосланганини айтмоқдалар.

НАТО қўшинлари мамлакатдаги хавфсизлик учун назоратни маҳаллий кучларга топшираëтган айни ҳафтада Афғонистон бўйлаб хавфсизлик вазиятининг ëмонлашгани қайд этилмоқда.