Греция Европа Иттифоқи молявий ёрдамини олқишлади

Греция Молия вазири Европа Иттифоқи ажратишга қарор қилган молиявий ёрдамни “катта ёрдам”, деб атади ва бу ҳаракатни олқишлади.

- Бу Греция иқтисоди учун катта ёрдам бўлди. Аммо, бу биз энди хотиржам бўлишимиз ва сайъ-ҳаракатларимизни тўхташимизни англатмайди, - деди Греция молия вазири Евангелос Венизелос Афинада қилган чиқишида.

Евроҳудудга аъзо давлат раҳбарларининг Брюсселда бўлиб ўтган фавқулодда йиғини иштирокчилари Греция иқтисодини қутқариб қолиш учун 109 миллиард евролик иккинчи ëрдам дастурини бериш борасида келишувга эришган эди.

Келишувни олқишлаган Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо¸ уни Греция бўҳрони бошланганидан бери илк бор сиëсат ва бозор бирлашгани ифодаси, дея таърифлади.