Ослодаги ҳужумларда камида 92 киши қурбон бўлди

Дастлаб Норвегия ҳукуматининг Осло шаҳридаги биносида содир этилган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди камида ўн киши турли жароҳатлар билан касалхоналарга олиб кетилган.

Бу воқеадан чамаси икки соатдан сўнг полиция кийимини кийган ҳужумчи Осло яқинидаги Утойя оролчасига йиғилган иқтидордаги партиянинг ёшлар қаноти аъзоларини ўққа тутди ва камида 85 кишини ўлдирди.

Айримлар ёшлар ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзларини дарёга ташлаб оролчадан сузиб қочишга ҳаракат қилган.

Норвегия полицияси фуқароларни Осло марказидан узоқроқ бўлишга чақирмоқда.

Ҳозирча портлаш сабаблари номаълум.


Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Норвегия ҳукумати биноси олдидаги портлаш