НАТО Ливияга ҳаво ҳужумлари уюштирди

НАТО кучлари Ливия пойтахти Триполини бомбардимон қилди.

Портлаш овозлари Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий қароргоҳи атрофида эшитилган.

Ахборот агентликлари кўра, НАТОнинг бу галги ҳужуми сўнгги ҳафталардаги энг кучлиси бўлган.

Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

28 давлат аъзо бўлган НАТО кучлари, БМТ мандатига мувофиқ, Ливияда парвоз таъқиқланган зона тартибини жорий қилиш ва тинч аҳолини Муаммар Қаддафийга содиқ кучлардан ҳимоя қилиш миссиясини амалга оширмоқда.

НАТО бу вазифани 31 март куни Франция, Британия ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларидан қабул қилиб олган.