Шимолий ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлари учрашди

Шимолий ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлари Индонезиянинг Бали оролчасида ўтаётган Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг минтақавий форуми доирасида учрашдилар.

Икки корейс давлати юқори мартабали мулозимлари 2008 йилдан бери илк бор учрашди.

Шунингдек, Балида Пхеньян ва Сеул ҳукуматлари вакиллари учрашиб, ядровий масалаларни муҳокама қилдилар.

Иккала томон ҳам Шимолий Кореянинг ядровий дастурига оид музокараларни қайтадан бошлашга ҳаркат қилишларини маълум қилдилар.

Пхеньян икки йил аввал музокаралар столини тарк этгач, Шимолий Корея ядровий дастури билан боғлиқ бўҳронни ҳал этиш уринишлари тўхтаб қолган эди.