Норвегиядаги портлашда 10га яқин одам ҳалок бўлди

Норвегия полицияси Осло марказида рўй берган портлаш ва қуролланган шахснинг ёшлар лагерига уюштирган ҳужуми бир-бири билан боғлиқ демоқда.
Осло яқинидаги Утойа оролчасида иқтидордаги партиянинг ёшлар қаноти уюштирган лагерга полиция формасини кийган қуролланган киши ҳужум қилгани оқибатида камида 84 одам одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ҳужум Осло марказидаги портлашдан чамаси бир соат ўтиб уюштирилган.

Полиция бошлиғи Ойстейн Мэйланд ҳужум кўлами "ҳалокатли даража"га етганини таъкидлади.

Жума кунги воқеалар Норвегия учун Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг талафотли ҳужум, дея баҳоланмоқда.

Ҳужумлар учун масъулиятни "Глобал Жиҳод ёрдамчилари" дея атаган гуруҳ ўз зиммасига олгани айтилмоқда, лекин полиция бу иддаонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганича йўқ.

Норвегиянинг TV2 канали эса қўлга олинган ягона гумонланувчи ўнгчи экстремист гуруҳга алоқадорлигини хабар қилди. Расмийлар унинг норвег миллатига мансуб 32 ёшли эркак эканини айтмоқда.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Норвегия ҳукумати биноси олдидаги портлаш




Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Норвегиядаги портлашда 10га яқин одам ҳалок бўлди