Стросс-Кан тажовуз қилган аëл илк бор матбуотга гапирди

Халқаро валюта жамғармаси собиқ директори Доминик Стросс-Кан.

Халқаро валюта жамғармаси собиқ директори Доминик Стросс-Канни жинсий тажовузда айблаган аëл илк бор ўз шахсини ошкор қилди ва АҚШ даги Newsweek журнали ҳамда ABC News телеканалига интервю берди.

Ню Йоркдаги ҳашаматли Sofitel меҳмонхонаси хизматчиси асли гвинеялик Нафиссатоу Диалло Доминик Стросс-Каннинг ўзига нисбатан қилган қилган тажовузининг майда тафсилотларигача айтар экан¸ ХВЖ собиқ раҳбарининг бу қилмиши учун қамоққа ташланишини исташини таъкидлади.

32 яшар Диалло¸ ҳозирга қадар тергов ва маҳкама жараëнида берган кўрсатмаларидаги тавофут боис ўзига нисбатан шубҳалар кўчайган бир пайтда шахсини ошкор этишга қарор қилди.

Диаллонинг меҳмонхона номерида май ойида бўлиб ўтган тажовуз тафсилотларини ҳикоя қилгани Стросс-Кан ҳимоячилари томонидан “арзон томоша” дея қораланди.

Ҳимоячиларга кўра¸ ўзини тажовуз қурбони қилиб кўрсатишга уринаëтган Диалло шу йўл орқали жамоатчилик фикрини ўз фойдасига оғдиришга уринмоқда.