НАТО Қаддафий қароргоҳини бомбаламоқда

Ливия парламенти биноси ҳужумдан кейин.

Икки тундан бери Триполи марказини титратаëтган бомба ҳужумлари¸ НАТО кучлари расмийси¸ генерал Ник Поупга кўра¸ Муаммар Қаддафийнинг Баб ал-Азизия қароргоҳини нишонга олмоқда.

Генералга кўра¸ Қаддафий режимининг бош қароргоҳи саналган Азизияда Ливия қуролли қўшинларининг қўмондонлик маркази ҳам жойлашган.

Айни пайтда¸ Қоҳирада уч кун давом этган музокаралардан сўнг Қаддафий ҳукумати Ташқи ишлар вазири бирор бир расмий баëнот бермасдан жўнаб кетди.

Музокараларга воситачилик қилган Миср ҳукумати сўзчисига кўра¸ Ливия намояндалари АҚШ ва исëнчилар билан сўзлашувларни давом эттиришга ҳозирликларини билдирган¸ аммо Қаддафийнинг ҳокимиятдан кетиши борасида сўз бўлиши мумкин эмаслигини айтган.

41 йилдан бери Ливияни бошқариб келаëтган Муаммар Қаддафий ҳозирча Ғарб ҳукуматларининг ҳокимиятдан кетиш учун таклиф қилаëтган муросаларини рад этмоқда.