Вашингтон бюджет бўйича муросага кела олмади

Республикачилар кўпчиликни ташкил этувчи АҚШ Конгресси вакиллари ҳукумат дефицитини камайтириш ва мисли кўрилмаган дефолтнинг олдини олиш учун қарз чекловини кўпайтириш борасида келишувга эриша олмадилар.

Мазкур келишув 2 августга қадар қабул қилинмаса¸ келаси ҳафта АҚШ ҳукуматининг қарз олиш лимити тугайди ва ҳукумат ўз қарзларини тўлай олмай қолади. Бундай ҳолда¸ мутахассислар фикрича¸ бутун дунë иқтисодига кучли таъсир кўрсатадиган дефолт юзага чиқиши мумкин.

Конгресс вакиллари душанба куни Осиë биржалари очилгунга қадар бир муросага келишга ваъда берган эди¸ аммо ҳозирча президент Обама мансуб демократлар ва мухолиф республикачиларнинг бундай муросадан узоқ эканликлари айтилмоқда.