Бугун Норвегияда террор қурбонлари хотирланади

Бугун Норвегияда жума куни содир бўлган ва 90 дан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган иккита террор хуружи қурбонлари хотирасига сукут сақлаш маросими бўлиб ўтади.

Бир дақиқалик сукут маросими Тошкент вақти билан соат 15:00 да бўлади.

Икки жиноятда айбланаётган Андерс Беринг Брейвик бугун илк бор Осло маҳкамасига олиб келинади.

Ҳозирча маҳаманинг жамоатчилик учун очиқ бўлиш ёки бўлмаслиги номаълум.

Полиция берган маълумотга кўра, 32 ёшли Норвегия фуқароси ўз қилмишларига тўлиқ иқрор бўлган.

Яъни, 86 кишини отгани, 7 киши эса ҳукумат биноси ёнида у уюштирган потрлаш орқали ўлганида айбдор эканини тан олган.

Хабарларга кўра, бу фуқаро Исломга қарши гуруҳларга алоқадор бўлган ва келгуси бир неча йил ичида яна кўплаб ҳужумларни режалаштириб юрган.