Ҳ.Клинтон АҚШ қонунчилари келишишига ишонч билдирди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ қонунчилари давлат бюжети дефицитини тушириш ва ва дефолтнинг олдини олиш бўйича бир қарорга келишига ишончи комил эканини айтди.

Клинтон хоним Ҳонг Конгда туриб шу мазмунда баёнот тарқатди.

Бунга қадар Республикачилар кўпчиликни ташкил этувчи АҚШ Конгрессида дефицитни камайтириш ва мисли кўрилмаган дефолтнинг олдини олиш учун қарз чекловини кўпайтириш борасида келишувга эришилмагани айтилган эди.

2 августга қадар келишувга эришилмаса¸ келаси ҳафта АҚШ ҳукуматининг қарз олиш лимити тугайди ва ҳукумат ўз қарзларини тўлай олмай қолади.

Оқибатда¸ дунë иқтисодига кучли таъсир кўрсатадиган дефолт юзага чиқиши мумкин.