АҚШда кибер-ҳужумдан мудофаа раҳбари истеъфо берди

АҚШ нинг ҳукумат тармоқларига кибер-ҳужумларда ёрдам беришга масъул агентлиги раҳбари истеъфо берди.

Рэнди Викерс АҚШ давлат ташкилотлари компютер тизимига уюштирилган йирик кибер-ҳужумидан сўнг истеъфо берди.

Викерс АҚШ Ички ишлар департаментининг кибер хавфсизлик бўйича иш олиб борадиган Кюмпютер тизимига фавқулодда ёрдам гуруҳи раҳбари эди.

Ҳозирча АҚШ Ички ишлар департаменти Рэнди Викерснинг истеъфоси борасида бирор изоҳ бергани йўқ.

Яқинда АҚШ Мудофаа вазирлиги, Марказий Разведка бошқармаси ва АҚШ Сенатининг жамоатчилик билан ишловчи веб-сайтларига бир неча ҳакерлик ҳужумлари уюштирилган эди.