БМТ ва АҚШ Ливандаги ҳужумни қоралади

Ливанда БМТ тинчликпарвар кучларига бир неча бор ҳужум уюштирилган.

БМТ ва АҚШ сешанба куни Ливан жанубидаги Сидон шаҳрида БМТ вакиллари кетаётган автомобилга уюштирилган ҳужумни қоралаб чиқдилар.

Ҳужум оқибатида БМТ тинчликвар кучлари сафида бўлган олти франциялик жароҳатланди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сўнгги икки ой мобайнида Ливандаги БМТнинг тинчликпарвар кучларига иккинчи бор ҳужум уюштирилаётганидан чуқур ташвишда эканини билдирди.

АҚШ Давлат департаменти Ливан ҳукуматини ҳужум ортида турганлари топиб, маҳкамага тортишга чақирди.

Ҳужум учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ.

БМТнинг тинчликпарвар кучлари Ливан жанубида 1978 йилдан буён хизмат қилади.