Москва Вашингтонни жавоб ҳаракатидан огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳукуматини адвокат Сергей Магнитский ўлимига алоқадорликда гумон этилаëтган Россия расмийларига қарши виза чеклови жорий қилиш оқибатларидан огоҳлантирди.

Вазирлик эълон қилган баëнотда айтилишича¸ бундай ҳаракат Россия-АҚШ муносабатларини кескинлаштирмай¸ ўзаро ишонч ва конструктив ҳамкорликка зиëн еткизмай қолмайди.

Россия дипломатик идораси¸ виза чеклови жорий этилган тақдирда Москва ҳам жавоб ҳаракати қўллашидан огоҳлантирди.

37 яшар адвокат Сергей Магнитский¸ Россия Ички ишлар вазирлиги юқори лавозимли расмийларини бир неча юз миллион долларлик товламачиликда айблаганидан кўп ўтмай ҳибсга олинган ва 2009 йили Москва қамоқхонасида вафот этган эди.