Қаддафийга босим кучаймоқда

Лондондаги Ливия элчихонаси.

Муаммар Қаддафий қўшинларига қарши мамлакат ғарбий тоғларида қуролли кураш олиб бораëтган исëнчилар ўзларининг янги ҳужумга ҳозирликларини билдирдилар.

Исëнчиларга кўра¸ келаси 48 соат ичида Ливиянинг Тунис билан сарҳадида жойлашган Ғезая шаҳрига қарши ҳужум бошланади.

Айни пайтда¸ 27 июл куни Буюк Британия Ливия исëнчиларининг Миллий ўтиш даври кенгашини мамлакатнинг қонуний ҳукумати сифатида тан олди.

Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг ўз ҳукумати Қаддафий ҳукуматининг Лондондаги дипломатик вакилларини мамлакатдан чиқариб юборaëтгани¸ Миллий ўтиш кенгаши вакилларини эса¸ аксинча¸ Лондонга таклиф қилаëтганини билдирди.

15 июл куни Истанбулда бўлиб ўтган йиғинда АҚШ ва яна 30 давлат расмийлари мазкур кенгашни Ливиянинг қонуний ҳукумати сифатида тан олишга келишиб олган эди.