БМТ Косово бўйича фавқулодда йиғин ўтказади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Косовода сўнгги кунларда юзага келган таранг вазият борасида Сербиянинг фавқулодда йиғин ўтказиш илтимосини қабул қилди.

Дипломатларга кўра, муҳокамалар бугун кечқурун ёпиқ эшиклар ортида ўтади.

Чоршанба куни этник серблар Косовонинг Сербия билан шимолий сарҳадида жойлашган хавфсизлик постига ҳужум қилиб, унга ўт қўйган эдилар.

Косово Бош вазири Ҳошим Тачи мазкур зўравонлик учун Белград ҳукуматини айблади.

Косово Сербиядан мустақиллигини 2008 йилда эълон қилган. Ғарб давлатлари томонидан Косово мустақил давлат сифатида тан олинган бир пайтда, Сербия уни ҳамон ўз ҳудуди деб билади.