Ҳафта суратлари -- 23-29 Июл, 2011

Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотираларини тиклаш ишлари билан шуғулланадиган Памят ташкилоти фаоллари Украина¸ Германия ва совет аскарларни қолдиқлари жойлашган тобутни кўтариб кетишмоқда.

27 июл куни Албания серблари Косовонинг Сербия билан шимолий сарҳадида жойлашган Яринъе чегара пунктига ҳужум қилиб, унга ўт қўйдилар. Ройтерс сурати

Тўйиб овқат емаëтган сомалилик 2 яшар Нуне Абдил 16 июл куни тиббий муолажа олмоқда. Африка кейинги 70 йил мобайнида энг ëмон қурғоқчиликни бошидан кечирмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Фараҳ Абди Варсаме сурати

Совет иттифоқи Афғон мужоҳидларига қарши олиб борган урушда совет аскарлари Ҳилманд провинциясида эгаллаган позицияда қолган пулемет. Ассошиэйтед пресс учун Давид Голдман сурати

25 июл куни Покистоннинг Синд провинциясида бир йил олдин юз берган сув тошқини қурбонлари учун ташкил этилган лагерда ëш қиз томоқ инфекцияси учун дори ичмоқда. Ройтерс учун Ахтар Сумро сурати

Ливиялик 27 июл куни Триполида йиғилган дин одамлари йиғилиши пайтида Муаммар Қаддафий сурати ëнида. Ройтерс учун Карен Феруз сурати

28 июл куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий футбол жамоалари ўртасида 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг иккинчи босқич жавоб саралаш учрашувида ҳужумчи Баҳодир Насимов Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи тўпини киритмоқда. Озодлик радиоси учун Гуласал Камолова сурати

Иккинчи жаҳон уруши даврида Сербиянинг Нови Сад шаҳрида 1000дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирганликда айбланаëтган 97 яшар Сандор Кепирони Венгрин суди айбсиз деб топганидан сўнг Белград аҳолиси норозилик намойиши ўтказмоқда. Ройтерс учун Иван Милутинович сурати

29 июл куни Ҳилманд провинциясида қўриқчилик қилаëтган АҚШ пиëда кучлари Совет-Афғон урушидан қолган занглаган танк ëнидан ўтиб кетишмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Давид Голдман сурати

27 июл куни Покистон тинчлик коалицияси фаоллари Покистон ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирларининг Карачидаги учрашувини қўллаб-қувватлаш учун шам ëқишмоқда. Ассошиэйтед пресс сурати

28 июл куни Ум ал Фар қишлоғи устидан назорат ўрнатган Ливия исëнчилари Муаммар Қаддафий тарафдори бўлган аскарларни қидиришмоқда. Ассошиэйтед пресс сурати

26 июл куни маслаҳатчилар иштирокидаги АҚШ федерал маҳкамаси ўзбекистонлик 21 яшар Улуғбек Қодировни 9,10,11 ва 13 июл кунлари АҚШ президенти ҳаëтига таҳдид қилиш билан боғлиқ тўрт жиноятда, шунингдек ўточар қуролига эга ноқонуний муҳожирлик, ноқонуний равишда тўла автоматик қуролга эгалик қилиш ҳамда 13 июл куни қайддан ўтмаган гранатага эга бўлишлик каби жами етти жиноятда айблади.

Россиялик аëл "Captain America" костюми кийдирилган ва "Россия капитани, биринчи ҳукмдор" деб ëзилган Москва марказидаги Медведев сурати ëнидан ўтиб кетмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Анталя Колесникова сурати

Француз КФОР кучлари Серб-Косово чегарасида юзага келган нотинч вазиятдан сўнг Косово шимолидаги Зубин Поток қишлоғи ҳудудида қўриқчилик қилмоқда. Ройтерс учун Марко Дюрика сурати

Покистондаги сув тошқинларидан сўнг оиласи билан вақтинчалик лагерда яшаëтган болакай бўшаган сок қутисини ўйнамоқда. Ройтерс учун Ахтар Сумро сурати

26 июл куни Афғонистоннинг Ҳирот провинциясида бурқага ўранган афғон аëли эшак устида тиббий марказга кетмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Ҳўшанг Ҳошимий сурати

Покистон фуқароси бўш сув бакларини эшак аравага ортиб олиб кетмоқда. Ройтерс учун Насир Аҳмад сурати

29 июл куни Қандаҳорда Афғон армияси аскари ва АҚШ аскарлари яраланган ҳамкасбларини кўтариб вертолëтга олиб кетишмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Рафиқ Мақбул сурати

Сомали жанубидан келган одамлар Могадишодаги қочқинлар лагерида ëрдам олиш учун навбатда туришибди. Жибути, Эфиопия, Кения, Сомали ва Угандада 10 миллиондан кўп одам қурғоқчилик азобини чекмоқда ва вазият кундан кунга ëмонлашмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Фараҳ Абди Варсаме сурати

Россия фахрий қоровули Ҳарбий денгиз флоти куни олдидан Санкт Петербургда Нева дарëси бўйида репетиция ўтказмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Кирилл Курявцев сурати

Норвегияда 22 июл куни амалга оширилган террор ҳужуми қурбонларини хотирлаш ва дафн этиш маросимларига минглаб одамлар йиғилди. Ассошиэйтед пресс учун Од Андерсен сурати

26 июл куни ишчилар хурмо билан тўлдирилган машина устида Покистоннинг Синд провинциясидаги Суккурда ташкил этилган лагерга кетишмоқда. Ройтерс учун Ахтар Сумро сурати

29 июл куни Украинанинг Луганск вилоятидаги "Суходольская-Восточная" кўмир конида бўлган портлаш оқибатида йўқолган шахтачиларни қутқариш учун келганлар дам олиш пайтида сигарет чекишмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Александр Худотепли сурати

Норвегиялик аëл Ослода 22 июл якуни амалга оширилган ҳужум оқибатида қурбон бўлганларни хотирлаш учун черковда шам ëқмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Эмилио Моренатти сурати

Юлия Тимошенко тарафдорлари ўз мансабини суиистеъмол қилганликда айбланаëтган Тимошенкони қўллаб-қувватлаш учун Киевдаги суд олдига йиғилишди. Ассошиэйтед пресс учун Сергей Супинский сурати

27 июл куни Россия суди қамоқда сақланаëтган ЮКОС раҳбари Михаил Ходорковскийнинг бизнес шериги Платон Лебедев муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш ҳақидаги сўровни кўриб чиқаëтган суд залида манглайидаги терини артмоқда. Ройтерс учун Татяна Макеева сурати

29 июл куни Германия КФОР аскарлари Косоводаги этник жиҳатдан иккига бўлинган Митровица шаҳрига кирмоқда. Ройтерс учун Ҳазир Река сурати

Кобулдаги қочоқ лагерида яшаëтган афғонистонлик қария кичик деразадан бошини чиқариб гаплашмоқда. Ройтерс учун Умар Субҳоний сурати

Мисрлик намойишчи Таҳрир майдонидаги норозилик намойишида Қуръони Каримни қўлида кўтариб турибди. Ройтерс учун Муҳаммад Абдулғани сурати

Сомали фуқароси Кения-Сомали чегарасида ташкил қилинган Дадааб қочоқлар лагеридан олган бир қоп озиқ-овқати билан. Ройтерс учун Барри Малоне сурати