Суриядаги намойишлар давом этмоқда

29 июл кунги Ҳамадаги намойишлар.

29 июл куни Сурияда мухолифат намойишларини тарқатиш пайтида яна қурбонлар берилган.

Суриялик инсон ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, жума кунги намойишлар чоғида камида 20 одам ҳалок бўлган.

Тўқнашувлар Дамашқ, Ҳама, Ҳомс, Латакия ва бошқа шаҳарларда юз бергани айтилмоқда.

Жума куни президент Башар ал Ассад истеъфосини талаб қилиб ўтказилган намойишларда ўн минглаб одам иштирок этган.