Сребреница қатлиомига алоқадор деб кўрилаётган Исроил фуқароси Боснияга топширилади

Исроил Сребреница қатлиомига алоқадорликда гумонланаётган фуқаросини Боснияга экстрадиция қилади.

Қуддусдаги маҳкама 1992-1995 йилдаги Босния уруши даврида Сребреницада минглаб мусулмоннинг қатл этилишида қатнашгани гумонланаётган Александир Кветковични Сараево уруш жиноятлари маҳкамасига топширишга қарор қилди.

Кветкович асли босниялик серб, 2006 йилда яҳудий аёлга уйланиб, Исроил фуқаролигини олган.

У шу йил январ ойида Босния сўровига кўра ҳибсга олинди.

1995 йилда босниялик серб отрядлари Сребреницада саккиз мингдан ортиқ маҳаллий мусулмон - эркак ва болаларни қатлиом қилган эди.