НАТО Косовога қўшимча қўшин киритмоқчи

Косовода зўравонликлар кучайиши ортидан НАТО бу давлатга қўшимча қўшин жўнатишини билдирди.

Ўтган ҳафта этник серблар Косовонинг Сербия билан шимолий сарҳадида жойлашган хавфсизлик постига ҳужум қилиб, унга ўт қўйган. Ҳодиса чоғида бир нафар косоволик полициячи ҳалок бўлганди.

Ҳозирда Косовода НАТОнинг 6 минг аскарли қўшини бор. Лекин ҳарбий альянс яна қанча қўшин киритилиши ҳақда билдирмади.

Косово Сербиядан мустақиллигини 2008 йилда эълон қилган.

Ғарб давлатлари томонидан Косово мустақил давлат сифатида тан олинган бир пайтда, Сербия уни ҳали-ҳамон ўз ҳудуди, деб билади.