Италия учун қарз фоизи рекорд даражага чиқди

I

Қарз муаммосининг Италия иқтисодини дефолтга олиб келиши юзасидан кучайган қўрқувлар боис Рим ҳукумати учун қарз бериш фоизи мисли кўрилмаган даражада кўтарилди.

Евроҳудудга кирган учинчи йирик иқтисод ҳисобланмиш Итaлия парламенти шу муносабат билан фавқулодда йиғин ўтказиб¸ унда Бош вазир Силвио Берлусконининг иқтисодий аҳволга оид ҳисоботини тинглайди.

Айни пайтда¸ Италия Иқтисод вазири Жулио Тремонти бугун евроҳудудга кирган 17 давлат Молия вазирлари кенгаши раиси Жан-Клод Юнкер билан фавқулодда сўзлашув ўтказмоқда.

Айни шундай¸ Испания учун қарз бериш нархи ҳам оширилди ва мамлакат Бош вазири Запатеро вазиятни кузатиш мақсадида белгиланган таътилини кечиктиришга мажбур бўлди.

Бундан икки ҳафтача аввал евроҳудуд давлатлари қарз муаммосининг бошқа давлатларга ëйилиши олдини олиш мақсадида Греция иқтисодини қутқаришга қаратилган 109 миллиард евролик иккинчи ëрдам дастури беришга қарор қилган эди.