Турк қуролли қўшинларига янги раҳбарлар тайинланди

Туркияда ўтган ҳафта истеъфога чиққан мамлакатнинг тўрт энг юқори мартабали ҳарбий раҳбарлари ўрнига янгилари тайинланди.

Президент Абдулла Гул Генерал Неждет Ўзални қуролли кучлар бош штаби бошлиғи этиб тайинлади.

Бундан аввал Ўзал армия раҳбари лавозимида бўлган. Туркияда биринчи марта фуқаровий ҳукумат қуролли кучларни ким бошқаришини ҳал қилмоқда.

Ўтган ҳафта тўрт генерал ҳукуматни тўнтариш айби билан зобитларнинг ҳибсга олинишларидан норозилик билдириб истеъфога чиққан эди.

Айни пайтда Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони этиб Генерал Ҳайри Киврикўғли, денгиз қўшинлари қўмондони этиб Адмирал Эмин Мурат Билгел, ҳаво қўшинлари қўмондони этиб Генерал Меҳмет Эртен тайинланган.