Сомолида БМТнинг озиқ овқат омборига ҳужум қилинди

Очликдан тинкаси қуриган Сомоли фуқаролари пойтахтидан паноҳ излаб келмоқдалар.

Жума куни Сомоли пойтахти Могадишода БМТнинг инсонпарварлик ёрдами сақланадиган омборига уюштирилган ҳужум оқибатида етти киши ҳалок бўлди, бир қанча одам жароҳатланди.

БМТ расмийлари маълумотига кўра, Бадбадо лагери омборида жами 300 тонна озиқ - овқат маҳсулотлари сақланган.

Сўнгги икки ҳафта давомида Могадишога Сомолининг турли ҳудудларидан очарчиликка дучор бўлган тахмиан юз минг одам Бадбадо лагерига келган.

Сомолида сўнгги тўрт ой мобайнида беш ёшгача бўлган 29 минг бола очликдан ўлгани айтилмоқда.