Хитой АҚШ Конгрессини танқид қилмоқда

Хитой матбуоти АҚШ Конгрессидаги Демократлар ва Республикачилар Америка кредит рейтинги пайсайтирилгани учун бир-бирини айблаш ўрнига муаммоларни ҳал этиш чорасини кўриши лозим, дея ёзмоқда.

Хитойнинг давлатга қарашли Xinhua агентлиги душанба куни эрталаб эълон қилган мақолада: “Афсуски, ўз хатолари устида бош қотириб, муаммоларни ҳал этиш чораларни қидириш ўрнига Демократлар ва Республикачилар рейтингни пасайтириш тўғрисидаги қарорни шубҳа остига олмоқда ва бир-бирини айбламоқда”, деб ёзди. “Вашингтондаги шўх йигитлар яна муаммо чиқармасдан олдин хўроз урушини тўхтатишлари лозим”, дейилади яна мақолада.

Шанба куни Standard & Poor's молиявий ширкати Қўшма Штатларнинг кредит рейтингини ААА даражасидан бир поғона пастроққа АА+ кўрсаткичига туширгани жаҳон бўйлаб молиявий бозорларда саросимага сабаб бўлди.