Афғонистонда яна бир НАТО вертолёти муаммога учради

НАТО раҳбарияти Афғонистон жануби-шарқидаги ўзига қарашли вертолётнинг ноқис қўнишга мажбур бўлганини маълум қилди.

НАТО раҳбарияти Пактико вилоятида содир бўлган воқеа сабаблари ўрганилаётганини билдирди, аммо тафсилотларни ошкор қилмади.

Икки кун муқаддам бошқа бир НАТО вертолёти ҳалокатга учрагани оқибатида 38 одам нобуд бўлган ва бу энг қонли авиаҳалокатлардан бири, деб қайд этилган эди.

Бу ҳалокат чоғида ўлганларнинг 30 нафари АҚШ аскари, 6 нафари эса афғонистонликдир.

Толибон ҳаракати эса бу вертолётни унинг жанггарилари отиб туширганини айтди.

НАТОнинг Афғонистондаги қўмондонлиги матбуот вакили Карстен Жакобсон эса ҳанузгача бу ҳалокат сабаблари номаълумлигини айтмоқда.

- Биз ҳалокат сабабларидан ҳануз бехабармиз. Бу ҳозир бораётган терговнинг жуда муҳим қисмидир. Тергов тугаши билан қўшимча маълумотларни маълум қиламиз, - деди НАТО матбуот вакили.