Туркия Ташқи ишлар вазири Дамашққа борди

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли

Аҳмат Довутўғлининг Сурия раҳбарлари билан ҳукуматга қарши намойишлар зўравонлик билан бостирилаётгани масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

Фаоллар ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳларга кўра, март ойи ўртасида Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан бери 1,700дан ортиқ одам нобуд бўлган.

Сурия ҳукумати зўравонликлар учун қуролли гуруҳларни айбламоқда. Сурия билан 850 километрлик чегарага эга бўлган Туркия Суриянинг асосий савдо ҳамкори ва сўнгги ойларга қадар яқин иттифоқчиси эди.