Чўнголойликлар хитойликларни кетишини истамоқда

Қирғизистоннинг Чўнголой тумани аҳолиси олти кундан бери Хитой юк ташиш машиналарини чегарадан ўтказмаяпти.

Хитой чегараси яқинида жойлашган Чўнголой туманидаги Даровутқўрғон қишлоғи аҳолиси мазкур ҳудуддаги олтин конлари хитойликлар томонидан ўзлаштирилаётганига норозилик сифатида Хитой юк ташувчи машиналарининг чегарадан ўтишига тўсқинлик қилиб келмоқда.

- Асосий талабимиз, хитойликлар конни ёпиб, ўз мамлакатига кетишсин. Қирғиз олтини хитойликлар қўлига ўтиб кетишини истамаймиз, - деди норозилар вакили Нурбек Тагаев.

Норозилар маҳаллий ҳукуматнинг Хитой юк машиналарига тўсқинлик қилмаслик талабини эътиборга олишмаяпти.