Оқ уй Суриядаги воқеаларни "даҳшат билан кузатмоқда"

АҚШ Президенти Барак Обама матбуот котиби Оқ уй Сурия Президенти Башар ал-Ассаднинг ўз халқига нисбатан зўравонликларини “даҳшат билан кузатмоқда”, дея баён қилди. Президент матбуот котиби Жэй Карни Обама Сурия учун Ассаднинг кетиши яхши бўлишига ишонади ва Қўшма Штатлар Сурия ҳукумати ислоҳотларни талаб қилаётган фуқароларига нисбатан қонли зўравонликларни тўхтатиши учун босимни давом эттириш ниятидадир, дея таъкидлади.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, март ойида Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан бери 1700 дан ортиқ одам ўлдирилган.

Чоршанба куни АҚШ Молия вазирлиги Ассад режимига молиявий жиҳатдан путур етказиш мақсадида Сурияга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди. Бу санкциялар доирасида АҚШ ҳукумати Сурия Тижорат банки ва унинг Ливанда жойлашган шўъбаси ҳисобланган Сурия-Ливан Тижорат банкига нисбатан чеклов қўлланилди.