Марҳум Алишер Соиповнинг укаси Ўшда калтакланди

Қирғизистонда отиб ўлдирилган таниқли журналист Алишер Соиповнинг 26 яшар укаси Шохрух 10 авгус куни кечқурун Ўш аэропортида номаълум шахслар тарафидан калтаклаган.

Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазири муовини Курсан Асанов маълум қилди.

Жаноб Асановга кўра, ҳозирда мазкур холат юзасидан жиноят кодексининг безорилик банди бўйича жиноят иши очилган, Шохрух Соиповни калтаклаганлар қидирилмоқда.

Шохрухнинг ўзи оғир тан жароҳати билан Ўш шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Шохрухнинг акаси Ўшдаги ўзбек тилида чоп этилаётган "Сиёсат" рўзномасининг асосчиси Алишер Соипов 2007 йил октабр ойида Ўш шаҳрида отиб ўлдирилган эди.