Европа чайқовчиларга қарши чора кўрди

Европа Иттифоқи бозорини тартибга солувчи идора иттифоққа кирувчи тўрт мамлакат қимматбаҳо қоғозларни қисқа муддатга сотиш ва сотиб олишни вақтинча тақиқлаганини эълон қилди.

Европа Қимматбаҳо Қоғозлар ва Бозорларни Назорат Қилиш идорасига кўра, бу чора Европа мамалкатларида давлат қарзи билан боғлиқ муаммолар боис бозорда авж олган бўҳронни бироз тинчитиш мақсадида қилинган. Вақтинчалик чорани жорий қилганларга Франция, Италия, Испания ва Белгия киради.

Акцияларни қисқа муддатга сотиш ёки сотиб олишда брокер у ёки бу акция нархи ўзгаришини аввалдан айта билиш орқали фойда кўради. Бу амалиёт бозордаги беқарорликка ҳисса қўшгани айтилади.

Европада давлат қарзлари ва АҚШ ҳукумати кредит рейтинги пасайгани билан боғлиқ вазият бир неча кундан бери қимматбаҳо қоғозлар бозорида саросимага сабаб бўлмоқда.