Суриянинг Латакиа шаҳрига ҳукумат кучлари киритилди

Латакиа шаҳрида 8 август куни бўлиб ўтган намойиш

Сурия мухолифати фаолларига кўра, президент Башар ал-Ассад режимига қарши исёнларни бостириш учун ҳукумат Латакиа шаҳрига 20га яқин танк ва зирҳли машана киритган.

Хабарларга кўра, мазкур порт шаҳрида ҳукуматга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтган.

Суриядаги фаоллар ва гувоҳлар 12 август куни жума намозидан кейин камида 11 намойишчи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилганини маълум қилди.

Айни пайтда, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 18 август куни бўладиган йиғилишида Суриядаги бўҳрон масаласи муҳокама этилиши режалаган.