Қирғизистон Бош вазири президент лавозимига даъвогар бўлди

Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев мамлакат президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатилди.

Қирғизистон социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойи қатнашчилари 14 август куни Атамбаевни президентлик сайловига ягона номзод сифатида кўрсатиш таклифини ёқлаб овоз бердилар.

Шу пайтгача Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига президентликка даъвогар 57 номзод ариза топширган. Президентликка номзод кўрсатиш 16 августга ўтар кечаси ниҳоясига етиши айтилмоқда.

Қирғизистонда президентлик сайлови 30 октябрда ўтказилади.