Ливиялик исёнчилар Завия шаҳрини ишғол қилди

Ливиялик исёнчилар

Ливиялик исёнчилар мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар билан бўлиб ўтган шиддатли жанглардан сўнг Завия шаҳрини ўз назоратига олганини иддао қилди.

Завия пойтахт Триполидан 50 километр ғарбда жойлашган шаҳар.

Рейтер агентлиги элликка яқин ҳукуматга қарши партизан шаҳрининг асосий бозори яқинида “Аллоҳу Акбар!” деб бақирганини хабар қилди.

Завияда ҳозир ҳам Қаддафийга тарафдор кучлар, жумладан мерганлар борлиги ва базан исёнчилар билан содир бўлаётган отишмалар овози эшитилиб тургани айтилмоқда.

Ливиялик исёнчилар навбатдаги нишон пойтахт Триполи эканини айтмоқда.