Афғонистонда ҳокимликда ишлаган аёл қотиллик қурбони бўлди

Афғонистон расмийлари Қандаҳор шаҳрида амалга оширилган ҳужум оқибатида маҳаллий ҳокимликда ишлаган аёл ва тўрт нафар хавфсизлик ходими нобуд бўлганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Залмай Аюбийга кўра, Рада Саодат сешанба куни уйидан ишга кетаётган пайтда отиб ўлдирилган.

Қотиллик учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Аюбий жиноятни “Афғонистон душманлари” амалга оширганини баён қилди.

Айни пайтда Афғонистон полицияси душанба куни хусусий хавфсизлик ширкатига қарши худкуш ҳужуми уюштирилгани оқибатида ширкатнинг тўрт ходими ҳалок бўлгани, саккиз нафари яраланганини маълум қилди.