Европа Араб давлатларига 300 млн евро беради

Европа комиссияси Африка ва Яқин Шарқдаги халқлари демократик ислоҳотлар ўтказиш талаби билан оммавий намойишлар ўтказган 5 та мамлакатга ривожланиш йўлидаги эҳтиёжлари учун 300 миллион евро ажратди.

Бу пулнинг энг катта қисми – 139 миллиони Марокашга бериладиган бўлди. Марокашликлар июлда ўтказилган референдумда подшоҳ ваколатлари чекланиши белгилаб қўйилган янги конституция учун овоз бердилар.

100 миллион евро Ҳусни Муборак режими ағдарилганидан сўнг демократик жамият қуришга уринаётган Мисрга ажратилди.
Европанинг молиявий ёрдами, шунингдек, Иордания, Жазоир ва Ливанга бериладиган бўлди.