Миср чегарасида беш исроиллик нобуд бўлди

Исроил жанубида амалга оширилган ҳужумда беш киши нобуд бўлди, 25 нафари яраланди.

Исроил расмийларига кўра, Мисрнинг Синай ярим ороли чегараси яқинидаги ҳужум мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилган.

Ҳужум қуролли шахслар Миср чегараси яқинида кетаётган автобусдаги одамларни пистирмадан ўққа тутгани билан бошланган.

Исроил аскарлари жанггариларни таъқиб қилган. Бир оз ўтиб ўша ерда иккинчи автобус портлаган.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак ҳужум учун Ҳамас назоратида бўлган Ғазо Секторини айблаб, Исроил “бор имкониятни ишга солиб” жавоб қайтаришини таъкидлади.