Гавана терроризмни қувватловчилар рўйхатида қолди

АҚШ Кубани терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатида яна қолдирди. Таҳлилчилар фикрича, бу АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатлар совуқлигича қолаётгани белгисидир.

Вашингтон эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Кубанинг колумбиялик исёнчилар ҳамда ўз мақсадларига етиш учун зўравонлик қўллайдиган бошқа гуруҳлар билан алоқалари мавжуд.