Сурияда 10 киши нобуд бўлди

Суриянинг Дараа шаҳридаги намойиш, 2011 йил, 19 август

Суриялик фаоллар мамлакатнинг қатор шаҳарлари, жумладан, пойтахт Дамашқ ва президент Башар ал-Ассад истеъфога чиқиши талаби билан минглаб одам намойиш ўтказган Дараа шаҳрида яна отишмалар бошланганини маълум қилди.

Хомс, Лакатия ва Дейр ал-Зор шаҳарларида жума намозидан кейин ҳукуматга қарши яна намойишлар бўлган.

Хабарларга кўра, 19 август куни Сурия бўйлаб 10 киши нобуд бўлган.

БМТ маълумотига кўра, март ойидан бери Сурияда қарийиб икки минг киши нобуд бўлган.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва АҚШ ва Европа раҳбарларининг Ассадни истеъфога чиқиш ҳақидаги талабига қарши экани билдирди.

Россия расмийлари фикрича, ваъда қилган ислоҳотларини амалга ошириши учун Ассадга кўпроқ вақт бериш керак бўлади.