Афғонистонда 35 киши автоҳалокат қурбони бўлди

Афғонистон жанубидаги тоғли минтақада автобус ҳалокатга учрагани оқибатида 35 йўловчи, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлди.

Қандаҳор вилоят маъмурияти матбуот котиби Залмай Аюбий одамлар билан тўла автобус Данд туманидан кетаётган пайтда йўлдан оғиб, 40 метрли пастликка қулаганини маълум қилди.

Унга кўра, ҳолокат натижасида 36 йўловчи жароҳатланган.