Ҳафта суратлари -- 13-19 Август, 2011

Исроил хавфсизлик хизмати Қизил денгиздаги Эйлот дам олиш масканидан 60 километр шимолда жойлашган Цихор яқинидаги назорат пунктида қўриқчилик қилмоқда. Қуролланган шахс Миср чегараси бўйлаб амалга оширган учта ҳужумда жанубий Исроилда еттита киши ўлган эди. Ройтерс учун Ронен Звулун сурати

Санкт Петербургдаги бу кўлмакда туристлар ва Петропавловкс қалъаси акс этган. Шаҳар гарнизони ва юқори амалдорлар ëки сиëсий маҳбуслар учун турма бўлган машҳур сайтга минглаб туристлар киришади. Ройтерс учун Александр Демянчук сурати

Мустақилликнинг 20 йиллиги арафасида Фарғона водийсидан Тошкентга келаётган автомобиллар ва йўловчилар Намангандан чиқиш постида қаттиқ текширувдан ўтказиляпти. Озодлик учун Елена Урлаева сурати

Собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко тарафдорлари шиорларни айтиб бақиришмоқда ва судда Тимошенкога қарши кўрсатма бериб чиқаëтган Украина собиқ президенти Виктор Юшенкога тухум отишмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Ефрем Луйкацкий сурати

Россия Бош вазири Владимир Путин (ўнгда), Бош вазир ўринбосари Сергей Иванов (чапда) ва генерал-полковник Александр Зелин Москва ташқарисидаги Жуковскийда ташкил қилинган МАКС-2011 халқаро авиакосмик шоусида иштирок этмоқда. Ассошиэйтед пресс учун Михаил Мецел сурати

АҚШ-Арманистонлик рок қўшиқчиси Серж Танкиян Ереванда концерт бермоқда. Танкиянга кўра, Арманистон мамлакатнинг асосий муаммоларини ечиш мақсадида қонун устуворлигини таъминлаши ва коррупцияга қарши курашмоғи лозим. Фотолур сурати

Миср давлат телевидениеси видеосидан олинган бу суратда собиқ Миср президенти Ҳусни Муборакнинг ўғли Алаа унинг пешонасидан ўпмоқда.

Маҳаллий аҳоли Жамруддаги масжидда амалга оширилган ҳудкушликдан кейин масжид ичини тозаламоқда. Жума намози пайтида содир бўлган портлаш оқибатида камида 43 киши нобуд бўлган, 100дан ортиқ киши тан жароҳати олган. Ассошиэйтед пресс учун А. Мажид сурати

Хитой сафари давомида АҚШ вице президенти Жо Байден ўз невараси Наоми Байден (бинафша ранг кийимда) ва келини Кэтлин Байден (оқ кийимда) билан Пекиндаги маҳаллий ресторанлардан бирига ташриф буюрди. Ройтерс учун Нг Хан Хуан сурати