Туркия учқичлари курд партизанлари базаларини нишонга олди

Ироқнинг Қандил тоғидаги террорчилар омбори.

Туркия учқичлари жума куни Ироқ ҳудудидаги курд партизанларига тегишли 20та объектни бомбардимон қилди.

Айни пайтда, курлар яширинган ҳудудга 85та артиллерия снаряди отилди.

Туркия ҳарбийлари эълон қилган баёнотда талафотлар ҳақида маълумот берилмаган.

Курд партизанлари Туркия жанубида 17 август куни амалга оширган ҳужумда мамлакат хавфсизлик хизматининг тўққиз ходими ҳалок бўлган эди.

Шундан сўнг Туркия учқичлари курдларга тегишли жойларни яна ҳаводан бомбардимон қила бошлади.

Ироқ ҳудудига яширинган курд партизанларига турк ҳарбийлари бир йилдан ортиқ вақтдан бери ҳужум қилмаган эди.