Ливия ўтиш даври миллий кенгаши Триполига кўчмоқчи

Ливия ўтиш даври миллий кенгаши яқин кунларда ўз қароргоҳини Бенғозидан пойтахт Триполига кўчириш ниятида.

Бу ҳақда кенгаш қуролли кучлари вакили Аҳмад Бани маълум қилди.

Сешанба куни исёнчилар Триполидаги Қаддафий қароргоҳини ишғол этди ва у ерда Ливияни 42 йилдан буён идора этиб келаётган Қаддафий ҳайкали, унинг ҳукумати рамзига айланган ҳарбий учқични ғижимлаб ташлаётган олтин мушт скулптураси оёқости қилинди.

Муаммар Қаддафийнинг қаерда экани номаълум бўлиб қолмоқда.