Россия-Шимолий Корея раҳбарлари учрашди

Россия Президенти Дмитрий Медведев Шимолий Корея лидери Ким Чен Ир билан Бурятия маркази Улан-Уде шаҳрида учрашди.

Музокарадан сўнг Медведев Ким Россия газини Шимолий Корея орқали Жанубий Кореяга етказадиган газ қувури қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлашини айтганини маълум қилди.

Кремл матбуот хизмати вакилига кўра, сўзлашуви чоғида Ким Чен Ир ёрдам эвазига Шимолий Кореянинг ядровий дастурини тугатиш борасида тўхтаб қолган кўп томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёр эканини билдирган.

Шимолий Корея ўз ядровий дастури борасида Жанубий Корея, АҚШ, Россия, Хитой ва Япония вакиллари билан олиб борган музокараларни икки йил олдин тарк этган эди.