Исёнкорлар раҳбарлари Қаддафийни ҳокимиятдан воз кечишга ундамоқда

Ливия ўтиш даври миллий кенгаши полковник Муаммар Қаддафийга ҳокимиятдан воз кечиши эвазига унинг мамлакатдан хавф-хатарсиз чиқиб кетишини таъминлашни ваъда қилди.

Қаддафийнинг қаерда экани ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Кеча Ливия ўтиш даври ҳукумати Қаддафийнинг боши учун 2 миллион динор (1.6 миллион доллар - таҳр.) мукофот эълон қилган эди.

Миллий кенгаши раҳбари Мустафо Абдул Жалил Муаммар Қаддафий атрофидаги истаган шахс уни ўлдирса ёки қўлга олишга ёрдам берса, ўтмишда қилган жиноятлари авф этилишини айтган эди.

Исёнкорлар раҳбарлари, шунингдек, Бенғозидан Триполига кўчиш келаси ҳафтага қолдирилгани айтишмоқда.

Аввалроқ улар барча сиёсий ишларни пойтахтдан туриб бошқариш мақсадида эканликларини билдиргандилар.

Триполида хавфсизлик ҳали ҳам таъминланмагани боис Ливия ўтиш даври миллий кенгаши Триполига кўчишни кейинга қолдирган.