Ливиялик исёнчилар Сирт учун жанг қилмоқда

Пойтахт Триполининг катта қисмини ўз назоратига олган Ливиялик исёнчилар полковник Муаммар Қаддафий туғилиб ўсган Сирт шаҳри томон илгариламоқда.

Шаҳар остонасида улар Қаддафий режими тарафдорларининг жиддий қаршилигига дуч келганлар.

Қаддафийга содиқ кучлар соҳил бўйида жойлашган полковникнинг она шаҳри - Сирт ҳамда Ливия жанубидаги бир неча муҳим нуқта устидан назоратни сақлаб туришибди.

Айни пайтда Триполидаги Бобил Азизия қароргоҳининг ер ости қисмида Қаддофийни қидириш ишлари бошланган.

НАТО расмийлари ливиялик исёнчиларга полковник Муаммар Қаддафийни топишда ёрдам бериши ҳақида маълум қилган эди.