Абхазияда муддатидан аввал президент сайлови бўлмоқда

Грузиядаги айирмачи ўлка ҳисобланмиш Абхазияда бугун муддатидан аввал президент сайлови бўлмоқда.

Абхазиянинг иккинчи президенти бўлган Сергей Багапш шу йил май ойида ўпка хаталиги билан жарроҳлик амалиётидан ўтган ва бир неча кундан сўнг вафот этган эди.

Номзодлар орасида Бош вазир Сергей Шамба, вице-президент Александр Анкваб ва мухолиф кучлардан номзод Раул Ҳажимбалар бор.

Ҳар уч номзод Грузия билан қайта бирлашиш ҳақидаги ҳар қандай таклифни рад этган.