Туркманистонда 3700 маҳбус авф этилди

Рамазон ҳайити олдидан Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов 3700 маҳбусни, жумладан, 30 хорижлик маҳбусни озод қилди.

Улар орасида сиёсий маҳбуслар бор ёки йўқлиги маълум эмас.

Президент Бердимуҳаммедов жорий йилнинг май ойида ҳам "Тикланиш, Бирлик ва Маҳтумқули шеърияти" куни муносабати билан амнистия эълон қилган эди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан 15 минг кишини авф этиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиниши кутилаётгани эди. Бироқ ҳозирча бу борада расмий Тошкент сукут сақламоқда.